Бугун 9 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фаластин Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш буйруғини “адолат ғалабаси” деб атади

Фаластин Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш буйруғини “адолат ғалабаси” деб атади

Фаластин барча давлатларни Туркиядан ибрат олишга ва Исроил уруш жиноятчиларига нисбатан ҳуқуқий ҳамда суд механизмларини ишга солишга чақирди.

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, Туркияда Исроил расмийларини ҳибсга олиш “адолатни таъминлаш йўлидаги тўғри қадам” экани таъкидланди.

Баёнотда шундай дейилади:
“Бу жасур ҳуқуқий қадам — адолат тамойилларини ҳамда айрим давлатларнинг Исроилга нисбатан жазосиз қолиш сиёсатини рад этган эркин етакчилар ва халқлар иродасининг ифодасидир.”

Баёнот муаллифларининг таъкидлашича, бу ҳолат “ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларга қарши курашда универсал юрисдикцияни тасдиқлайди”, шу билан бирга “Туркия суд тизимининг бу ҳаракати юксак ҳуқуқий ва маънавий позицияни намоён этади hamда Фаластин халқига қарши жиноят содир этганлар, уларнинг мақомидан қатъи назар, жавобгарликдан қочиб қутула олмаслигини кўрсатади”.

Фаластин қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига ишонган барча давлатларни Туркия тажрибасидан ўрнак олишга, Исроил уруш жиноятчиларига нисбатан адолатни қарор топтириш учун ҳуқуқий ва суд механизмларидан фойдаланишга ҳамда давом этаётган геноцид ва Фаластин халқига қарши ҳужумлар қурбонларига ҳамдард бўлишга чақирди.

Истанбул бош прокуратураси талабига кўра, Истанбул навбатчи судьяси 37 нафар гумонланувчини, жумладан Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳуни, Ғазодаги тизимли ҳаракатлари ва Сумуд глобал флотига қарши амалга оширган ҳаракатлари учун “инсониятга қарши жиноятлар” ва “геносид” айбловлари билан ҳибсга олиш бўйича ордер чиқарди.

Киритилди: Бугун 13:28. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!