Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» «Реал»га йирик ҳисобда ютқазди

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» «Реал»га йирик ҳисобда ютқазди

«Реал» Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида «Манчестер Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда уругвайлик ярим ҳимоячи Федерико Вальверде 20, 27 ва 42-дақиқаларда гол уриб, хет-трик қайд этди. Иккинчи бўлим бошида бразилиялик вингер Винисиус Жуниор пенальтидан унумли фойдалана олмади — дарвозабон Жанлуижи Доннарумма тўпни қайтарди.

Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин, 17 март куни Англияда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
12.03.2026 | 01:00
«Сантьяго Бернабеу», Мадрид

«РЕАЛ МАДРИД» (Испания) — «МАНЧЕСТЕР СИТИ» (Англия) — 3:0
Голлар: Вальверде 20 (1:0), Вальверде 27 (2:0), Вальверде 42 (3:0).

Ноаниқ пенальти: Винисиус Жуниор 58 (дарвозабон).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Рюдигер, Хейсен, Менди (Гарсия, 46), Александр-Арнолд (Карвахаль, 83), Тшуамени, Питарч (Мастантуоно, 76), Арда Гюлер (Камавинга, 70), Вальверде, Винисиус Жуниор, Диас (Мануэль Анхель, 76).

«Манчестер Сити»: Доннарумма, Рубен Диаш, Гехи, О`Райли, Абдуқодир Ҳусанов, Родри, Бернарду Силва (Аит Нури, 70), Доку, Савио (Рейндерс, 46), Холанд (Мармуш, 82), Семеньо (Шерки, 70).

Огоҳлантиришлар: Доннарумма (57), Аит Нури (82).

Киритилди: Бугун 08:08. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!