Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фаластин Россияни Ғазо атрофидаги вазиятни ҳал қилишда иштирок этувчи воситачилардан бири бўлишини истайди

Фаластин Россияни Ғазо атрофидаги вазиятни ҳал қилишда иштирок этувчи воситачилардан бири бўлишини истайди


Бироқ Исроил бу таклифга қатъиян қарши чиқмоқда, деди ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Мусо Абу Марзуқ.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга қўшилиши масаласи Фаластин томонининг якка қарори билан ҳал қилинмайди.

“Биз доимо ҲАМАС бошчилигидаги Фаластин қаршилиги ва Исроил ўртасидаги можарода Россиянинг воситачилардан бири бўлишини қўллаб-қувватлаб келганмиз, аммо Исроил буни доим рад этиб келмоқда,” — деди у.



Абу Марзуқнинг таъкидлашича, воситачи сифатида иштирок этадиган ҳар қандай давлатни икки томон ҳам қабул қилиши керак ва уни бир томонлама тайинлаб бўлмайди. Унинг фикрича, Исроилнинг бу позицияси музокаралар жараёнига тўсиқ бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 21:14. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!