Қирғизистон ва Фаластин ташқи ишлар вазирлари Бишкекда Фаластин элчихонасини очишга келишиб олдилар, деб хабар қилди Қирғизистон ТИВ.
Бу қарор Қирғизистон ва Фаластин ташқи ишлар вазирлари Жеенбек Кулубаев ва Риёд ал-Маликийнинг Бишкекдаги музокаралари якунлари бўйича қабул қилинди.
Кулубаев Қирғизистон ТИВ бу масалада Фаластин томонига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди. Қирғизистон томони бир вақтнинг ўзида Фаластиндаги элчихоналаридан бирини аккредитация қилмоқчи.