Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фаластин президенти вақтинчалик ворисини тайинлади

Фаластин президенти вақтинчалик ворисини тайинлади

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос агар унга бирор нарса содир бўлса, унинг ўрнини Фаластин миллий кенгаши раҳбари Руҳи Фаттуҳ эгаллашини айтди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Маълум қилинишича, 75 ёшли Фаттуҳ 90 кунлик ваколатга эга бўлади, бу муддат давомида сайлов ўтказилиши керак. Ушбу муддат “форс-мажор” ҳолатларда узайтирилиши мумкин.

Аслида Қонунчилик кенгаши спикери вақтинчалик президент вазифасини бажариши керак. Аммо ҲАМАС кўпчиликни ташкил қилган мазкур кенгаш энди мавжуд эмас. Маҳмуд Аббос 2018 йилда ўзининг дунёвий “Фатаҳ” партияси ва ҲАМАС ўртасидаги ўн йилдан ортиқ кескинликдан сўнг уни расман тарқатиб юборган.

“Қонунчилик кенгаши бўлмаган тақдирда, президент лавозими бўш қолса, Фаластин миллий кенгаши раиси бу вазифани вақтинча бажаради”, деди Аббос.

89 ёшли Аббос 2009 йилда Фаластин раҳбари сифатидаги муддати тугаганига қарамай, ҳамон ҳокимиятни бошқармоқда. У ворис ёки вице-президент тайинлаш бўйича кўрсатилаётган босимга қаршилик кўрсатиб келган.

Киритилди: Бугун 10:53. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!