Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фаластин конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш муддатини эълон қилди

Фаластин конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш муддатини эълон қилди

Фаластин конституцияси лойиҳаси устида иш ниҳоясига етмоқда: қўмита якуний вариантни 24 ноябргача президент Маҳмуд Аббосга тақдим этиш ниятида.

Бу ҳақда Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси аъзоси Аҳмад Маждаланий маълум қилди.

Унга кўра, муваққат конституциянинг аксарият бўлимлари президент Маҳмуд Аббос белгилаган жадвалга мувофиқ конституциявий қўмита томонидан тайёрланган.

“Биз ҳозирда конституция бўлимларини қайта кўриб чиқишнинг якуний босқичидамиз”, — деди Аҳмад Маждалоний ва конституциявий қўмита матннинг барча бўлимларини кўриб чиқиш учун 17 ноябрь куни йиғилишини қўшимча қилди.

Бўлажак Фаластин давлатининг ҳудудий асослари ҳақида гапирар экан, амалдор конституция лойиҳаси 1967 йилги чегараларни сақлаб қолишини, яъни Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳил, жумладан, Шарқий Қуддусни ҳам қамраб олишини таъкидлади.

Фаластин фракциялари, жумладан, ҲАМАСнинг позицияси ва улар билан маслаҳатлашувлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Маждалани лойиҳа тайёрлангач, “фаластиннинг барча сиёсий ва ижтимоий тузилмалари билан ҳам мамлакат ичида, ҳам хорижда” мулоқот ўтказилишини таъкидлади.

Газетанинг эслатишича, бугунги кунда Ёсир Арафатнинг 1988 йилдаги мустақиллик декларацияси асосида ишлаб чиқилган Асосий қонун Фаластиннинг ҳуқуқий асоси бўлиб қолмоқда. ФЛОнинг таъкидлашича, давлат тузиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг кучайиши 1993 йилдаги Осло келишувлари амалга оширилмагани билан боғлиқ. Ўша пайтда 1967 йилги чегаралар ичида беш йил ичида Фаластин давлатини яратиш кўзда тутилган эди, бироқ бу жараён амалда тўхтаб қолди.

Айни пайтда, сиёсий келишув Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувдаги тараққиёт билан бирга келади. 9 октябрь куни томонлар Миср, Қатар, АҚШ ва Туркия воситачилигида АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган тинчлик режасининг биринчи босқичига келишиб олдилар. Ҳужжатга кўра, Ғазода ўт очишни тўхтатиш 10 октябрдан кучга кирди.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!