Халқаро жиноий суднинг Исроил бош вазири Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Галантни ҳибсга олишга ордер бериш ҳақидаги қарори Фаластин халқида халқаро ҳуқуқнинг ҳақиқийлигига ишончни тиклади.
Бу ҳақда Фаластин миллий маъмурияти маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро жиноий суди Ғазо секторида ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланиб, яҳудий давлатининг икки юқори мартабали амалдорига нисбатан ордер берган.
Франция, Швейцария, Германия, Канада ва Нидерландияда суд қарорини қўллаб-қувватлаш, шунинг учун Нетаньяху ва Галантни ҳибсга олиш (улар мамлакатга ташриф буюрган тақдирда) эълон қилинди. Хосеп Боррель алоҳида қайд этиб ўтдики, ХЖС қарорлари Европа Иттифоқи мамлакатларини ўз ичига олган халқаро ташкилотнинг барча иштирокчилари учун мажбурийдир.