Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Фаластин ҳукумати БАА жўнатган инсонпарварлик ёрдамини олишни рад этди

Фаластин ҳукумати БАА жўнатган инсонпарварлик ёрдамини олишни рад этди

Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпаниясининг инсонпарварлик ёрдами ортилган самолёти Исроилга етиб келди, аммо Фаластин миллий маъмурияти уни қабул қилишдан бош тортди, деб хабар бермоқда Maan агентлиги.

“Фаластин маъмурияти ва Ғазога коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун  Etihad Airways авиакомпаниясининг инсонпарварлик ёрдами ортилган самолёти тарихда илк бор Абу-Дабидан Исроилга келиб қўнди”, – деб хабар берганди кеча Исроил ТИВ.

Maan агентлигининг ёзишича, Фаластин ҳукумати БАА жўнатган инсонпарварлик ёрдамини олишни рад этган.

“БАА Фаластин маъмурияти билан келишмагани учун Фаластин ҳукумати бу юкни олишдан бош тортди. Фаластин миллий маъмурияти ҳукумати ушбу юк БАА ва Исроил ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши учун “кўприк” бўлишини истамайди”, – деган агентлик манбалари.

Манбаларнинг қайд этишича, фаластинликларга мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамлари Исроил орқали эмас, Фаластин миллий маъмурияти орқали мувофиқлаштирилиши лозим ва “муносабатларни яхшилаб олиш учун тиргак бўлмаслиги” керак.

Киритилди: 20:00 22.05.2020. Ўқилди: 1601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!