Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фаластин ФФ: «Исроил клублари ва ўйинчилари геноцидни қўллаб-қувватлашса ҳам, жазоланмайди. Биз бошқа сайёрада яшаяпмизми?»

Фаластин ФФ: «Исроил клублари ва ўйинчилари геноцидни қўллаб-қувватлашса ҳам, жазоланмайди. Биз бошқа сайёрада яшаяпмизми?»

Фаластин футбол федерациясида Исроил билан вазият ва икки томонлама стандартлар ҳақида гапирилди.

«Осиё футбол конфедерацияси бизнинг талабларимизни қўллаб-қувватлашини ошкора билдирди, бироқ Исроил — УЭФА аъзоси. Исроил расмийлари, ўйинчилари ва клублари геноцидни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида ҳужжатлаштирилган хабарлар мавжуд. Бошқа федерациялар ўйинчилари унчалик жиддий бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун жазоланган, бу ҳайрон қолдиради — биз бошқа сайёрада яшаяпмизми? Ёки икки томонлама стандартлар қурбонимизми?

ОФКдаги ҳамкасбларим дала касалхонасини молиялаштириш ва Ғазодаги гуманитар вазиятга ёрдам бериш таклифини ҳам маъқуллади. Фаластин федерацияси ва мен миннатдормиз. Бу — яхши бошланиш. Умид қиламанки, лойиҳа муваффақиятли бўлади ва бошқа ташаббуслар ҳам амалга ошади», — дея Фаластин футбол федерацияси вице-президенти Сюзан Шалабининг сўзларини келтиради Marca.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!