Фаластин БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо сектори аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича резолюциясини амалга оширишга Қўшма Штатларни жалб қилмоқчи. Бу ҳақда араб давлатининг жаҳон ташкилотидаги доимий вакили Риёд Мансур маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Фаластин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзолари билан алоқаларни давом эттиради.
“Бироқ, америкаликлар биз амалга оширишга интилаётган ташаббуслар билан моҳиятан шуғулланмайди... Биз Хавфсизлик Кенгашига ва бошқа барчага ушбу резолюцияни амалга оширишлари учун босим ўтказяпмиз”, — дея Мансур сўзларини келтиради РИА Новости.