Қайд этилишича, ҳодисага Facebook’нинг муаллифлик ҳуқуқлари ва бошқа қоидаларнинг бузилиши юзасидан текширадиган алгоритмидаги хатолик сабаб бўлган. Тизим АҚШ Мустақиллиги декларацияси суратини ҳақоратли ва ирқчиликка оид деб ҳисоблаган ва у жойлаштирилган постларни ўчириб ташлаган.
Бироз вақтдан сўнг ижтимоий тармоқ маъмурияти муаммони пайқаган ва тизимда носозлик юзага келганини маъкум қилган. Facebook вакиллари узр сўраган ва америкаликларга АҚШ Мустақиллиги декларацияси суратини қайтадан жойлаштиришни таклиф қилган.
Манба: daryo.uz