Европарламент Грузияда 26 октабр куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини тан олмаслигини эълон қилди
"Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ғалаба қозонган парламент сайловларининг расмий натижалари грузин халқининг хоҳиш-истак ва эркинликларини акс эттирмайди", дейилади Европарламент баёнотида.
Шу билан бирга, Европарламент депутатлари халқаро кузатувчилар назорати остида янги сайловлар ўтказишга чақирди.