Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Европанинг йирик аэропортларига киберҳужум уюштирилди

Европанинг йирик аэропортларига киберҳужум уюштирилди

Collins Aerospace — бутун дунёдаги кўплаб авиакомпанияларга хизмат кўрсатувчи компания киберҳужум оқибатида техник муаммоларга дуч келди, дея хабар бермоқда Reuters.

Heathrow аэропорти бу парвозларни кечиктириши мумкинлигини маълум қилди.

Brussels Airport ва Berlin Airport ҳам киберҳужумдан жабрлангани ҳақида алоҳида баёнот берди.

RTX корпорациясининг Collins Aerospace компанияси ўз дастурий таъминоти “айрим аэропортларда киберҳужумга алоқадор бузилиш”га учраганини тасдиқлади, аммо қайси аэропортлар эканини аниқлаштирмади.

RTX’нинг баёнотига кўра, таъсир фақат электрон рўйхатга олиш ва юк топшириш тизимларига тегишли, муаммони эса қўлда рўйхатга олиш орқали вақтинча бартараф этиш мумкин. Компания муаммони энг қисқа вақт ичида ҳал қилишга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Brussels Airport маълумотича, ҳужум жума куни кечаси содир бўлган ва автоматлаштирилган тизимлар ишдан чиққан. Ҳозирда фақат қўлда рўйхатга олиш ва самолётга чиқариш амалга оширилмоқда.

“Бу парвозлар жадвалига катта таъсир кўрсатади ва афсуски, кечикишлар ҳамда бекор қилинган рейсларга сабаб бўлади”, — дейилган баёнотда.

Айни вақтга қадар 10 та рейс бекор қилинди, барча учишлар ўртача бир соатга кечикмоқда.

Berlin Airport сайтида эса рўйхатдан ўтишда узоқ навбатлар юзага келаётгани ва муаммони тезда ҳал қилиш устида ишланаётгани қайд этилди. Германиянинг энг йирик аэропорти Frankfurt Airport эса ҳужумдан жабрланмаган.

Berlin Airport йўловчиси Ким Райзен кечикиш ва маълумот етишмаслигидан шикоят қилди: “Бизга фақат техник носозлик дейишди, бошқа изоҳ йўқ”.

“Бугунги технологиялар даврида бундай ҳужумдан ҳимояланиш имкони йўқлиги ақлга сиғмайди”, - деди яна бир йўловчи Зигфрид Шварц,

Европанинг йирик авиакомпанияларидан EasyJet ўз парвозлари одатдаги тартибда амалга оширилаётгани ва бу муаммо кун охирига қадар рейсларга таъсир қилмаслигини билдирди.

Киритилди: 23:55 20.09.2025. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!