“Миллий полиция агентлари Дельтебре (Таррагона) шаҳрида Руминия ҳукумати томонидан вояга етмаган болаларни сотиш билан шуғулланишда ҳамда шахсга нисбатан амалга оширилган икки жиноят билан айбланиб қидирувга берилган кимсани ушлашга муваффақ бўлди”, - дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, 2009 йил Руминия уни Европанинг энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатига киритиш учун махсус ордер берган. 15 йил давомида қочоқ Испания шимоли-шарқидаги Дельтебре шаҳрида бошқа ном билан кўчмас мулк агенти сифатида ишлаган.
Айни пайт Руминия ҳукуматига топширилган жиноятчини 10 йиллик қамоқ жазоси кутяпти.