Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Европада 16 000 га яқин маймунчечак касаллиги аниқланган

Европада 16 000 га яқин маймунчечак касаллиги аниқланган

Европа минтақасидаги 38 мамлакат ва ҳудудларда 15 926 нафар инсонда маймунчечак касаллиги аниқланган. Бу ҳақда чоршанба куни Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

2022 йил 2 августь ҳолатига кўра, TESSy Европа кузатув тизими орқали Европанинг 32 мамлакатидан 15 624 та ҳолат қайд этилган, улардан иккитаси ўлган. "TESSy хабар қилинган 15 624 та ҳолатнинг 15 524 таси лаборатория томонидан тасдиқланган. Симптомлар бошланишининг энг эрта санаси 2022 йил 11 мартда қайд этилган", - дейилади хабарда.

Энг кўп инфекциялар 31 ёшдан 40 ёшгача бўлган одамларда (41%) ва эркакларда (99,1%) бўлган. Кўпинча инфекцияланганлар тошма (94,8%) ва иситма, чарчоқ, мушак оғриғи, титроқ ёки бош оғриғи (65%) каби тизимли аломатлар билан мурожаат қилишади. 399 киши (5,6%) касалхонага ётқизилган, улардан 150 нафари стационар ёрдамга муҳтож.

Киритилди: 07:57 04.08.2022. Ўқилди: 1899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!