Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Зеленский таклиф қилганидек “ягона армия” тузмайди

Европа Зеленский таклиф қилганидек “ягона армия” тузмайди

Европа Зеленский таклиф қилганидек “ягона армия” тузмайди ва Украинага қўшин юбормайди, дея фикр билдирди Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский

"Биз бу атамага эҳтиёткорлик билан ёндашишимиз керак, чунки одамлар уни турлича тушунади. Агар бу миллий армияларни бирлаштиришни англатса, бундай бўлмайди. Лекин мен Европа, хусусан, Европа Иттифоқи ўз мудофаа салоҳиятини ривожлантириши тарафдориман", — дея такидлади поляк дипломати.

Шунингдек, Сикорский Полша қўшинларининг Украина ҳудудидига юборилиши масаласи "кўриб чиқилмаётганини", чунки Полшанинг NATO олдидаги асосий вазифаси – ўз ҳудудини ҳимоя қилиш эканини кўшимча қилди.

Киритилди: 16:15 16.02.2025. Ўқилди: 1454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!