Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Европа Украинадаги можарони давом эттириш учун бор кучини сарфламоқда"

"Европа Украинадаги можарони давом эттириш учун бор кучини сарфламоқда"

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Европа давлатлари можарони тўхтатиш эмас, балки уни чигаллаштириш йўлидан бормоқда. Бу ҳақда у "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Афсуски, бу ерда бир томонда Киев режими, бошқа томонда эса Европа давлатлари турибди — улар барча кучларини ишга солиб, вазиятни янада кескинлаштиришга уринишмоқда”, – деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳали-ҳануз Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори бўлиб қолмоқда. Москва ўз навбатида Вашингтондан ва бевосита Трампдан бу йўналишда амалий қадамлар кутгани маълум бўлди.

“Европа урушни тўхтатиш эмас, балки ҳатто Владимир Зеленскийни ҳам бу йўлдан қайтмасликка ундашмоқда", — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам ЕИ ва НАТО Украинадаги тинчлик жараёнини барбод қилишга уринаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, европаликлар ва Киев режими АҚШ президенти Доналд Трампни тинчликпарвар саъй-ҳаракатларидан воз кечишга, Россия билан зиддиятга қайтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 23:45 21.09.2025. Ўқилди: 1132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!