Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Европа сайёҳлар оқимини чекламоқчи

A A A
Европа сайёҳлар оқимини чекламоқчи

Европанинг бир қатор мамлакатларида сайёҳлар учун чекловлар жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Коронавирус пандемиясидан кейин минтақага сайёҳлар тўлқини шу даражага ошганки, айрим диққатга сазовор манзилларда зиёратчилар сиғмай кетяпти. Натижада экспертлар қадимий обидалар зарар кўришидан хавотир билдиришмоқда, дейилади tourprom сайтида эълон қилинган хабарда.

Масалан, Грецияда Афинадаги Акрополга келувчилар сонига чеклов жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ерга бир кунда 20 мингдан ортиқ одам қўйилмайди. Ҳозирча ушбу тартиб синов тариқасида қўлланилади, бироқ келаси йил апрелдан бошлаб, ушбу тартиб қатъийлаштирилади.

Италияда ҳам айрим қадимий обидаларни хориждан келадиган меҳмонлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинмоқда. Хусусан, Римда сайёҳларнинг бири Треви фавворасида чўмилгандан кейин шаҳар ҳокимияти объект зиёратчиларига тўлов жорий қилиш ёки ижтимоий йўлак ташкил қилиш устида бош қотира бошлади. Колизей деворига сайёҳ ўзининг исмини ёзгандан кейин эса объектда назоратни кучайтиришга қарор қилинди. Бундан ташқари, июлдан бошлаб Римдаги Пантеонга кириш ҳам пуллик қилиб қўйилди.

Францияда эса саёҳатчилардан ёз пайтида машҳур Мон-Сен-Мишель черковига бормаслик сўралмоқда. Ҳар йили ушбу диққатга сазовар жойга 3 миллион атрофида сайёҳ келади, уларнинг ярмидан кўпи ёз мавсумига тўғри келмоқда.

Киритилди: 09:52 09.08.2023. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!