Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Европа Россия Озарбайжон газини етказиб беришга халақит беришидан қўрқади

A A A
Европа Россия Озарбайжон газини етказиб беришга халақит беришидан қўрқади

Озарбайжон Европага энергия манбаларини етказиб берувчи асосий давлатлардан бири сифатида Россиядан етказиб берилаётган таъминотни алмаштиришга уринишлар доирасида кўрилади. Бироқ таъминот тақдири Жанубий Кавказдаги вазиятга боғлиқ, деб ёзади Forbes.

Арманистон-Озарбайжон можароси зонасида Россия тинчликпарвар контингентининг мавжудлиги ва Россиянинг Арманистон ва Қорабоғ сепаратистлари етакчилари билан яқин алоқалари Москвага минтақадаги вазиятга жиддий таъсир ўтказиш воситаларини беради. Бир мисол, олигарх Рубен Варданяннинг Қорабоғнинг янги давлат вазири сифатида пайдо бўлиши. У бу лавозимни 2022 йилнинг сентябридан 2023 йилнинг феврали охиригача эгаллаб келган.

Агар минтақада Россиянинг фаол иштирокида янги уруш бошланса, Ғарб давлатлари, биринчи навбатда, АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари, жумладан, Озарбайжонга қарши санкциялар қўллаши мумкин, бу эса Европа Иттифоқига газ ва нефт етказиб беришни сезиларли даражада мураккаблаштиради.

Киритилди: 12:12 26.06.2023. Ўқилди: 1748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!