Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа: Россия жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Европа: Россия жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Европа Иттифоқи Украина бўйича ҳар қандай тинчлик келишуви Россияни жавобгарликдан озод қила олмаслигини қатъий таъкидламоқда. ЕИ адлия комиссари Майкл Макгратнинг Politico'га айтишича, музокаралар Кремлнинг жазодан қутулиб кетишига йўл қўймаслиги шарт.

Унинг сўзларига кўра, Украина ва халқаро тузилмалар томонидан ҳужжатлаштирилган юз минглаб ҳарбий жиноятлар мавжуд. БМТ комиссияси Россияни инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топган, Халқаро жиноий суд эса Путиннинг украин болаларини депортация қилиш бўйича қўлга олиш ордерини чиқарган.

Макграт Трампнинг аввалги режаларида тилга олинган амнистия ғоясини “фожиавий хато” деб атади. Унинг таъкидлашича, жиноятлар жазосиз қолса, Европа янги Россия тажовузига дуч келиш хавфи бор.

Киритилди: 14:17 01.12.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!