Европа давлатлари Россия билан айрим турдаги ракеталарни жойлаштиришни чеклашга қаратилган келишувларни муҳокама қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Financial Times нашри европалик расмийларнинг билдирган фикрларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Европа вакиллари совуқ уруш йилларида амал қилган ва ҳарбий тўқнашувларнинг олдини олишга хизмат қилган механизмларни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган.
«Европа расмийлари совуқ уруш даврида мавжуд бўлган можароларнинг олдини олиш механизмларини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканликларини маълум қилди», — дейилади Financial Times материалида.
Ҳозирча бу йўналишда Россия билан аниқ музокаралар бошлангани ёки янги келишув бўйича қарор қабул қилингани ҳақида маълумот берилмаган.