Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа қачон Исроил билан алоқаларни узади?

Европа қачон Исроил билан алоқаларни узади?

Европа Иттифоқи Исроилга нисбатан Ассоциация шартномасини тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу қарор Ғазода инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ айбловлар фонида муҳокама қилинмоқда. Politico нашри ёзишича, ЕИ бир нечта чораларни ўрганмоқда, жумладан:

  • ЕС–Исроил Ассоциация шартномасини тўлиқ тўхтатиш — бу савдо ва сиёсий ҳамкорликни тартибга солувчи асосий ҳужжат.

  • Исроил ҳукумати билан сиёсий мулоқотни тўхтатиш, лекин бу учун ЕИнинг 27 аъзо-давлати бир овоздан рози бўлиши керак. Венгриянинг Исроилни қўллаб-қувватлаши буни мураккаблаштирмоқда.

  • Шартноманинг савдо қисми тўхтатилиши — бу Исроилни ЕИ бозорига имтиёзли кириш ҳуқуқидан маҳрум қилади ва ЕИ иқтисодига жиддий таъсир кўрсатади. Бу чора малакали кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин.

  • Ғарб соҳилидаги ноқонуний исроиллик қўнишлардан товарлар импортини тақиқлаш — умумий қарор керак бўлса-да, айрим давлатлар буни миллий даражада жорий қилиши мумкин.

  • Исроилни Horizon, Erasmus каби илмий ва таълим дастурларидан чиқариш.

  • Техник ҳамкорлик ва англашув меморандумларини тўхтатиш.

Ушбу чоралар Европа ташқи сиёсат хизмати томонидан тайёрланган ҳисоботда келтирилган. Ҳисоботда Исроил Ғазода аҳоли зич жойлашган ҳудудларда ҳарбий амалиётлар ўтказиши ва гуманитар ёрдам етказишни чеклаши билан инсон ҳуқуқлари бўйича ўз мажбуриятларини бузгани айтилади.

ЕИ ташқи ишлар вазирлари мазкур таклифларни келаси ҳафтадаги саммитда муҳокама қиладилар. ЕИ ташқи сиёсат раҳбари Кайя Каллас маълум қилишича, Исроил билан гуманитар ёрдам етказиш бўйича келишувга эришилган. Аммо амалиётда вазият ҳали ўзгаргани йўқ.

Киритилди: 14:56 12.07.2025. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!