Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Европа Марказий банки янги евро банкноталари дизайн вариантларининг якуний рўйхатини тақдим этди

Европа Марказий банки янги евро банкноталари дизайн вариантларининг якуний рўйхатини тақдим этди



Унга жами иккита — “Европа маданияти” ҳамда “Дарёлар ва қушлар” мавзусига оид 10 та лойиҳа киритилган.

Банкноталарда Мария Склодовская-Кюри, Людвиг ван Бетховен, Леонардо да Винчи, шунингдек, балиқчи қуш ва оқ лайлак тасвирланиши мумкин.

Евроиттифоқ аҳолиси евро банкноталарининг янги дизайни бўйича ўз фикрларини 21 сентябрга қадар билдириш имкониятига эга. Европа Марказий банки эса шу йилнинг охиригача якуний вариантни танлашни режалаштирмоқда.

Бу евронинг 2002 йилда муомалага киритилганидан бери илк тўлиқ редизайни бўлади. Янги банкноталар фақат бир неча йилдан кейингина муомалага чиқарилади, эскилари эса ўз қийматини сақлаб қолади ва янгилари билан бир қаторда ишлатилишда давом этади.

Киритилди: 19:46 24.07.2026. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!