Европа мамлакатлари Туркиядан Россияникидан ташқари исталган бошқа манбадан газ етказиб беришни сўрамоқда. Бу ҳақда мамлакат Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Туркия газни турли манбалардан қабул қилади.
«Бироқ моҳият шундаки, қувурга тушадиган газнинг асл манбасини ажратиб бўлмайди. Бу тижорий ва ҳуқуқий масала бўлиб, биз етказиб берувчи сифатида газнинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этишга мажбур бўламиз», — деди Байрактар AHaber телеканалига берган интервьюсида.