Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Кенгаши раҳбари Исроилнинг Ғазони ишғол қилиш қарорига қарши чиқди

Европа Кенгаши раҳбари Исроилнинг Ғазони ишғол қилиш қарорига қарши чиқди

Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта Исроил ҳукуматини Ғазо шаҳри устидан назоратни ўз қўлига олиш тўғрисидаги қарор Сектордаги оғир аҳволни янада ёмонлаштириши ҳақида огоҳлантирди.

У бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида ёзди.

"Исроил ҳукуматини Ғазо шаҳрини эгаллаб олиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақираман. Ғазо секторидаги вазият кескинлигича қолмоқда ва Исроил ҳукуматининг қарори вазиятни янада оғирлаштиради", — дейилади нашр.

Коштанинг таъкидлашича, "бундай операция Ғарбий Соҳилда давом этаётган аҳоли пунктларини ноқонуний равишда кенгайтириш, Ғазо секторида оммавий вайронагарчиликлар, гуманитар ёрдам блокадаси ва очликнинг тарқалиши билан бирга нафақат Европа Иттифоқи билан келишувни бузади, балки халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ва умуминсоний қадриятларга путур етказади."

Унинг таъкидлашича, Исроил ҳукуматининг бу қарори "Европа Иттифоқи ва Исроил ўртасидаги муносабатлар учун оқибатларга олиб келади".

Шу билан бирга, Коста Европа Иттифоқи ХАМАСнинг 2023 йил 7 октябрда Исроилга уюштирган ҳужумини қоралашини, барча гаровга олинганларни сўзсиз озод қилишни талаб қилишини, Исроилнинг қонуний ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олишини, шу билан бирга ҳудудда самарали назорат ўрнатишда Фаластин миллий маъмуриятини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг идораси хавфсизлик кабинети унинг Ғазо шаҳри устидан ҳарбий назорат ўрнатиш режасини маъқуллаганини тасдиқлади.

Киритилди: 09:15 09.08.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!