Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларни қайта бошлашга чақирди

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларни қайта бошлашга чақирди


"Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо ҳарбий ҳаракатлар мутаносиб бўлиши керак. Можарога барҳам бериш учун музокараларни қайта бошлаш зарур", – дея таъкидлади Каллас.

Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувда Каллас "зўравонлик янада кўпроқ зўравонликни келтириб чиқариши"га урғу берган.

"Биз ҳозир кўраётган вазият хавфли авж олиб бормоқда. Бу гаровга олинганлар ва уларнинг оилалари учун ноаниқликни келтириб чиқаряпти. Фаластин халқи ўртасида террор ва ўлимни ёйяпти", – дея фикр билдирди Европа дипломатияси раҳбари.

Исроил Ташқи ишлар вазири бунга жавобан ҲАМАС Исроил шартларини бажарса, жумладан, гаровга олинганларни озод қилса, уруш эртагаёқ тугаши мумкинлигини айтди.

Киритилди: 12:46 25.03.2025. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!