Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Европа Иттифоқи яна 6 та сунъий интеллект заводи қурмоқчи

Европа Иттифоқи яна 6 та сунъий интеллект заводи қурмоқчи

Заводлар Чехия, Литва, Нидерландия, Польша, Руминия ва Испанияда қурилади, деб хабар берди Анадолу агентлиги.

Европа Иттифоқининг Европа юқори самарали ҳисоблаш (EuroHPC) ҳамкорлик ташаббуси доирасида Чехия, Литва, Нидерландия, Польша, Руминия ва Испанияда “AI заводлари” деб номланган янги марказлар ташкил этилади.

Люксембургда жойлашган EuroHPC Европа бўйлаб суперкомпьютер технологиялари ва иловаларини ишлаб чиқишга қаратилган янги марказларни жойлаштириш режаларини элон қилди.

Эълонда таъкидланишича, EuroHPC қўшимча сунъий интеллект объектларини жойлаштириш учун юқорида қайд этилган 6 та давлатни танлаган.

“Европада бундай марказлар учун 13 та жой аниқланган. Улар биргаликда қитъада технологик ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам берадиган ўзаро боғланган сунъий интеллект инновацион марказлари тармоғини яратишни мақсад қилган”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу 6 та давлат сунъий интеллект соҳасидаги Европа салоҳиятини янада кенгайтирувчи сунъий интеллект учун оптималлаштирилган ҳисоблаш тизимлари ва қўшимча инфратузилмани яратиши маълум қилинди.

Эълонда айтилишича, “AI заводлари” Европа AI стартаплари, кичик ва ўрта корхоналар ва тадқиқотчиларга кенг қамровли хизматлар кўрсатадиган миллий кириш марказларини таклиф қилади.

Олтита завод Европа Иттифоқи ва унга аъо давлатлардан 500 миллион евродан ортиқ маблағ олади. Бу ҳаракат Европанинг ҳисоблаш қувватини ошириш ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларида сунъий интеллектни жорий этишни жадаллаштиришга қаратилган.

Киритилди: 23:22 11.10.2025. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!