Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи ва Иордания биринчи қўшма саммитини ўтказади

Европа Иттифоқи ва Иордания биринчи қўшма саммитини ўтказади

Европа Иттифоқи-Иордания саммити илк бор 2026 йил 8 январь куни Амманда бўлиб ўтади.

Бу ҳақда ЕИ кенгаши раҳбари Антонио Коста ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, саммит шерикликни мустаҳкамлашдаги муҳим қадам ва умумий геосиёсий муаммоларни ҳал қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш учун асосий имкониятдир.

"Мен Иордания қироли Абдуллоҳ II бин Ал-Ҳусайн ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашишни интиқлик билан кутаман" - деб ёзади у.

Киритилди: Бугун 18:30. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!