Бугун 21 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди


Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича хизматлар борасидаги музокараларни якунланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

"Бу ҳафта Брюсселда биз Европа Иттифоқи билан ЖСТга аъзо бўлишимиз бўйича самарали икки томонлама музокаралар ўтказдик.
Хизматлар бўйича музокаралар якунланганини эълон қилишдан мамнунман.
Товарлар бўйича ҳали ҳам баъзи ишлар қилишимиз керак, яқин ойларда тугатиш кўзда тутилган.
Шунингдек, "DG Trade" раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда келгуси йилда Ўзбекистонни МС14 томонидан ЖСТга қўшилишида Европа Иттифоқининг тўлиқ қўллаб-қувватлашини эшитиш қувонарли бўлди", — деди у.

Киритилди: 02:49 20.03.2025. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!