Европа Иттифоқи учинчи дунё мамлакатларида АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўрнини қисман бўлса ҳам эгаллашни мақсад қилган.
Европа дипломатияси раҳбари Кайя Каллас бирлашувнинг ривожланиш масалалари бўйича кенгаши йиғилишига келганида маълум қилганидек, бунинг учун ЕИ "демократияни илгари суриш" лойиҳаларига эътибор қаратади.
"Биз АҚШ қолдираётган бўшлиқни тўлдира олмаймиз, аммо биз Европа устуворликларига эътибор қаратамиз - бу демократия, ОАВ эркинлиги, инсон ҳуқуқлари ва демократия каби устуворликлар," - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.