Европа Иттифоқи украиналикларга бошпана беришнинг махсус механизмини бир йилга узайтирди.
Бу ҳақда Брюсселда йиғилиши бўлиб ўтаётган ЕИ кенгаши баёнотида айтилади.
Қайд этилишича, айни пайтда ЕИда Украинадан 4 миллиондан ортиқ қочқин истиқомат қилади.
Хабарда айтилишича, ЕИ кенгаши Украинадаги можародан қочган одамларни вақтинча ҳимоя қилиш муддатини 2024 йил 4 мартдан 2025 йил 4 мартигача узайтиришга рози бўлди, деб ёзади “ТАСС”.