Европа Иттифоқи украиналик қочқинлар учун қоидаларни кучайтириши ва чақирув ёшидаги эркакларнинг киришини чеклаши мумкин — Украина ОАВ.
Оммавий ахборот воситаларига кўра, Еврокомиссия 2027 йилдан кейин вақтинчалик ҳимоя механизмини ислоҳ қилишга тайёргарлик кўряпти.
Ҳозирда Украинанинг муайян ҳудудларидан келганлар учун чекловлар, чақирув ёшидаги эркаклар учун алоҳида қоидалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни аниқлашнинг янги тизими муҳокама қилинмоқда.