Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Украинага дронлар ва ракеталар 3,3 млрд евро ажратди

Европа Иттифоқи Украинага дронлар ва ракеталар 3,3 млрд евро ажратди

Европа Комиссияси (ЕК) Украинага дронлар ва ракеталар сотиб олиш учун қўшимча 3,3 миллиард евро ажратмоқда. Бу ҳақда комиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди. Бу аввал тасдиқланган 90 миллиард евролик кредитнинг бир қисмидир.

"Европа Украинага ўз халқи ва ҳудудини ҳимоя қилиш учун зарур ёрдамни кўрсатишда давом этади", дейилади Европа Комиссияси веб-сайтида чоп этилган пресс-релизда.

Бу Украинага 2026-2027 йиллардаги кредит бўйича тўртинчи тўловдир. Ушбу сумманинг 60 миллиард евроси мудофаага, яна 30 миллиард евроси эса бюджет ёрдамига йўналтирилади. Молиявий ёрдам пакети стандарт шартлардан бешта истиснони ўз ичига олади: учтаси Украинада ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратлари ва компонентларига, иккитаси эса Америка ускуналарига (шу жумладан, PAC-3 ракеталарига) тегишли.

Киритилди: 19:24 18.09.2026. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!