Евроиттифоқ янги мудофаа лойиҳалари, жумладан, Украина билан ҳамкорлик учун 910 миллион евро ажратди.
"Маблағлар Европа мудофаа жамғармаси дастури доирасида 62 та лойиҳага йўналтирилади. Унда нафақат Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Норвегия, балки биринчи марта Украина ҳам иштирок этиши Масалан, танланган аризалар қаторига сунъий интеллект томонидан бошқариладиган энг янги аеродинамик тизимларни ишлаб чиқишга қаратилган Украинанинг Small UAS компанияси киритилди", дея маълум қилди Еврокомиссия.
Бошқа ташаббуслар орасида 78 миллион евролик гипертовушли учувчи аппаратларга қарши кураш бўйича махфий лойиҳа ҳам бор. Рўйхатда, шунингдек, оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя қилиш, 2030 йилгача кейинги авлод Европа вертолётини ишлаб чиқиш, янги авлод материаллари, миналарни йўқ қилишнинг ягона автоном Европа тизими ҳам бор.
Янги ажратилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда, 2021 йилдан бери Европа Иттифоқининг қўшма мудофаа тадқиқотлари ва ишланмаларини молиялаштиришнинг умумий ҳажми 4 миллиард евродан ошади.