Европа комиссияси Хитойга тегишли Tеmu онлайн-савдо платформасини рақамли қонунчиликни бузганликда расман айблади.
Комиссия хулосаларига кўра, Теmu платформасида:
➖ Истеъмолчилар учун ноқонуний ва хавфли маҳсулотлар мавжуд;
➖ Фойдаланувчилар етарлича ҳимояланмаган;
➖ Махфий харидорлар орқали ўтказилган текширувлар мавжуд муаммоларни тасдиқлаган.
📊 2023 йилда Tеmu ЕИ бозорида ойига ўртача 93,7 миллион фаол фойдаланувчини жалб қилган.
Бу иш Европа Иттифоқининг янги “Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни” (DSA) доирасида олиб борилаётган расмий терговнинг бир қисми ҳисобланади.
Агар қонунбузарликлар тасдиқланса:
➖ Temu компанияси йиллик глобал даромадининг 6% гача жарима тўлаши мумкин;
➖ Шунингдек, хавфли маҳсулотларни йўқ қилиш ва бизнес амалиётини қайта кўриб чиқиш талаб қилинади.