Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи «синов муддати»ни жорий этиши мумкин. Улар ким учун?

Европа Иттифоқи «синов муддати»ни жорий этиши мумкин. Улар ким учун?

Европа Иттифоқи келажакда умумий сиёсатга зид равишда ҳаракат қилаётган Венгрия каби давлатнинг пайдо бўлмаслиги учун янги аъзоларга «синов муддати»ни жорий этиши мумкин.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича еврокомиссари Марта Кос маълум қилди, деб хабар беради Financial Times.

Унинг сўзларига кўра, мазкур синов муддати бир неча йил давом этиши мумкин, унга кўра, агар янги аъзо давлат умумий демократик тамойиллардан чекинса, уни иттифоқдан чиқариб ташлаш имконияти кўриб чиқилади.

«Мен беш, ўн ёки ўн беш йилдан кейин иш бошлайдиган янги “троян отларини” иттифоққа олиб кирган комиссар сифатида танилгим келмаяпти», — дея ўз ташаббусини тушунтирди Кос.

Аввалроқ, Украина учун Евроиттифоққа овоз бериш ҳуқуқисиз аъзо бўлиш варианти муҳокама қилинаётгани маълум қилинганди. Бу иш Венгриянинг розилигини олиш учун амалга ошириляпти, сабаби Будапешт Киевнинг иттифоққа қабул қилинишига фаол тарзда тўсқинлик қилиб келмоқда.

Киритилди: 17:35 04.11.2025. Ўқилди: 1300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!