Европа Иттифоқи Россия ҳуқуқ-тартибот ва адлия органларининг 10 нафар ходимига нисбатан санкциялар киритди.
Уларнинг барчаси инсон ҳуқуқларини бузганлик учун Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.
Фармонга кўра, Россия жазони ижро этиш тизимининг тўрт нафар ходими ва Россия адлия органларининг олти нафар вакилига нисбатан чеклов чоралари қўлланилмоқда.
"Рўйхатга киритилган жисмоний шахсларнинг активлари музлатиб қўйилади, Европа Иттифоқи фуқаролари ва компанияларига уларга маблағ бериш тақиқланади. Шунингдек, жисмоний шахсларга Европа Иттифоқи ҳудудига кириш ёки транзитдан ўтиш тақиқланади", — дейилади баёнотда.