Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни расман олти ойга узайтирди.
Бу ҳақда ЕИ кенгаши сайтида маълум қилинган.
"Кенгаш Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказган ёки унга таҳдид солган шахсларга нисбатан чеклов чораларини яна олти ойга, 2026 йил 15 мартгача узайтиришга қарор қилди”, — дейилади матбуот хабарида.
Санкциялар 2500 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қўлланилишида давом этади.
“Европа Иттифоқи Россияга босимни кучайтиришга, жумладан, кейинги санкцияларни қабул қилишга тайёр”, — дея таъкидлади Брюссел.