Маълум қилинишича, чеклов чоралари Алексей Навалнийнинг заҳарланиши ва таъқиб қилинишига алоқадор бўлган 15 нафар шахсга дахлдор бўлди. Улар орасида Россия Бош прокурори Александр Гуцан, Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) бир нечта юқори мартабали ходимлари, Омск вилояти бош токсикологи Александр Сабаев, Россия Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Анатолий Разинкин, Россия Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Шарқий вилоят гуруҳлараро тергов бошқармаси раҳбари Алексей Александров, Москва шаҳар суди судяси Наталя Коновалова, Москва шаҳри прокуратураси жиноий-суд бошқармаси апелляция бўлимининг собиқ прокурори Марина Бобек бор.
Шунингдек, санкциялар рўйхатига “Ростех” ижрочи директори Олег Евтушенко, Маданий ташаббуслар президентлик жамғармаси, “Роскосмос” таркибидаги Лавочкин номидаги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (НПО), “Калашников” концернининг Ижевск авиация заводи, Истиқболли тадқиқотлар жамғармаси, “ЭРА” ҳарбий инновацион технополиси, Россия Мудофаа вазирлигининг 18-Марказий илмий-тадқиқот институти, “Газпромнефт шиппинг” ва “Лукойл - Ғарбий Сибир” компаниялари ҳам киритилди.