Остонага ташриф буюрган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррел Қозоғистондан «урушни тугатиш» учун ҳаракат қилишни сўради. Афтидан, Боррелл Украинадаги урушни назарда тутган.
«Умид қиламизки, сиз ўз имкониятларингиздан тўлиқ фойдаланасиз. Биз сизни бу урушнинг охирига етишимиз учун кейинги аниқ қадамларни қўйишга таклиф қиламиз», деди Боррелл.
У, шунингдек, Ғазо секторидаги можародан хавотир билдирди.