Европа Комиссияси (ЕК) президенти Урсула фон дер Леен Иордания қироли Абдулла ИИ билан телефон орқали суҳбатда Ғазо секторидаги ёмонлашган гуманитар вазиятни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Европа Иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.
"Исроилнинг Ғазо секторида фуқаролик инфратузилмасини, жумладан, кўчирилган фаластинлик оилалар учун бошпанага айлантирилган мактабни нишонга олиб, тинч аҳоли, жумладан болаларнинг ўлимига олиб келган ҳарбий амалиётларини кенгайтириши жуда ёмон", деди фон дер Леен.
У Европа Иттифоқининг Исроилни 11 ҳафтадан бери давом этаётган қаттиқ блокадани бекор қилишга чақиришини такрорлади.
“Европа комиссияси Исроилнинг хавфсизлик ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳар доим қўллаб-қувватлаган ва қўллаб-қувватлайди, бироқ бу кучайиш ва тинч аҳолига нисбатан номутаносиб равишда куч қўллашни гуманитар ва халқаро ҳуқуқ билан оқлаб бўлмайди”, деди ЕИ президенти.