Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Покистонга сув тошқинларига қарши курашда молиявий ёрдам беради

Европа Иттифоқи Покистонга сув тошқинларига қарши курашда молиявий ёрдам беради

Европа ҳалокатли сув тошқинлари пайтида Покистоннинг ёнида.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.

Унинг айтишича, Европа Иттифоқи табиий офатдан жабр кўрган Покистонга моддий ёрдам кўрсатади:

"Ҳозирда Покистон ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар билан гаплашдим ва инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирдим.

Европа Иттифоқи соғлиқни сақлаш, сув ва санитария хизматларини қўллаб-қувватлаш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Покистонга бир миллион евро ажратмоқда."

Киритилди: 06:45 03.09.2025. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!