Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи патриарх Кириллга қарши санкциялар жорий этмоқчи

A A A
Европа Иттифоқи патриарх Кириллга қарши санкциялар жорий этмоқчи

Бу ҳақда Euronews хабар берди.

​Россия православ черкови раҳбари Еврокомиссия томонидан тақдим этилган антироссия санкцияларининг янги пакетига киритилган, деб хабар бермоқда нашр манбалари.

Эслатиб ўтамиз, ЕИ 2022 йилда ҳам патриарх Кириллни санкциялар рўйхатига киритишга уринган эди, бироқ ушбу қарор Венгрия томонидан блокланган.

Аввалроқ Politico Европа Иттифоқи янги санкциялар пакети доирасида яширин флот, Россия банклари ва РПCга босимни кучайтириш ниятида эканлигини ёзган эди.

Украинада ҳарбий операция бошланганидан кейин патриарх Кириллга қарши Канада, Буюк Британия, Чехия ва Литва санкциялар киритди. 2022 йилда уни Европа санкцияларига киритиш таклиф қилинган эди, аммо Венгрия талаби билан бу амалга ошмади.

Киритилди: Бугун 13:01. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!