Нашрнинг ёзишича, “Европа хавфсизлиги учун ҳаракатлар” (SAFE) дастури Европанинг хорижий давлатларда, айниқса Қўшма Штатларда ишлаб чиқариладиган ҳарбий жиҳозларга боғлиқлигини камайтиришга қаратилган. Ушбу механизм Евроиттифоқнинг барча 27 давлати, шунингдек, Украина ва Норвегия учун қурол-яроғ харид қилиш бўйича кредит тизимини тақдим этади.
Иштирокчи мамлакатлар қўшма харид таклифларини тайёрлаш, мудофаа саноатида ҳамкорлар топиш ва Еврокомиссиядан кредит олиш учун ариза топширишга олти ой вақтга эга бўладилар. Брюссел дастур доирасидаги молиялаштиришни 45 йил муддатга бериладиган кредитлар кўринишида амалга оширади.