Европа Иттифоқи иқтисодиёти 2024 йилда 0,8% ўсди, еврозонада эса ялпи ички маҳсулот 0,7%га ўсди. Бироқ, 4-чоракда иқтисодий фаолият сезиларли даражада пасайиб кетди. Натижада, Европа Иттифоқи 2025 йилга ўтишда ўтган чорак билан солиштирганда фақат 0,1% ўсиш билан кириб келди, еврозонада эса ўсиш умуман йўқ эди.
Европа Иттифоқи иқтисодиёти заифлашмоқда, бунинг асосий сабаби — учта йирик давлат — Германия, Франция ва Италия иқтисодиётларининг паст кўрсаткичлари.
Асосий тўсиқ Германия бўлди. Аввалги вақтларда Эвропа иқтисодиётининг локомотиви бўлган Германиянинг ўрнини энди ишонч билан Испания эгаллади. Германия иқтисодиётининг ялпи ички маҳсулоти 2024 йилнинг октябрь-декабрь ойларида учинчи чорак билан солиштирганда 0,2%га пасайди.
Франция эса олдинги чоракни 0,1% пасайиш билан якунлади. Бироқ 2024 йилнинг охирига келиб, Франция, Германиядан фарқли ўлароқ, 1,1% ўсишни кўрсатди. Яъни, агар Германия иқтисодиёти икки йил кетма-кет инқирозда бўлса, Франция шу икки йил давомида ўсишда бўлди. Бироқ 4-чоракда Франция ҳам ўзининг ўсишини тўхтатди ва минимал пасайиш кузатилди. Бу хавотирли сигнал бўлиб, айниқса, учинчи йирик иқтисодий куч — Италия иқтисодиёти ўтган йилнинг охирида кутганидан ҳам ёмонроқ ўсиш кўрсаткичларига эришди. Италия ҳеч бўлмаганда минимал ўсишни ҳам кўрсата олмади.
Энг юқори ўсиш суръатларини Португалия ва Литва намойиш этди. Ўтган йили муаммоли бўлган Португалия иқтисодиёти чорак давомида 1,5% ўсди, Литва эса чоракда 0,9% ва йилда 3,6% ўсишни қайд этди.