“Ҳизбуллоҳ”нинг ўлдирилган етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг дафн маросимига ўн минглаб одамлар келди.
23 феврал куни Байрутдаги стадионда Ҳасан Насруллоҳ ва унинг вориси Ҳошим Сафийиддиннинг дафн маросими бўлиб ўтди. Ҳошим Сафийиддин 4 октябр куни Байрутга берилган зарба натижасида ҳалок бўлди.
Йиллар давомида омма олдига чиқмаган Насруллоҳ 2024 йил 27 сентябр куни 20 метр чуқурликда жойлашган бункерда “Ҳизбуллоҳ”нинг бошқа етакчилари билан учрашув ўтказаётган эди. Исроил самолётлари йиғилиш жойига 80 га яқин бомба ташлади, зарба оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди, "Ҳизбуллоҳ" штаб-квартираси ва яқин атрофдаги бир қанча бинолар вайрон бўлди.
"Ҳизбуллоҳ"нинг ҳозирги бош котиби Наим Қосим тарафдорларини гуруҳнинг қудратини намойиш этиш учун Байрутдаги дафн маросимига келишга чақирган эди.