Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бугун 3 кунга 3 йил бўлди...

Бугун 3 кунга 3 йил бўлди...

2022 йил 24 февраль куни эрта тонгда рус қўшинлари Украинага кенг кўламли босқинни бошладилар. Уруш пайтида иккала томон ҳам катта йўқотишларга дуч келди ва иқтисодий оқибатлар бутун дунёга таъсир қилди.

2024 йил декабрьида Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари 43 минг ҳарбий ҳалок бўлганини ва яна 370 минг нафари яраланганини айтган эди. Россиянинг йўқотишлари, Украина маълумотларига кўра, 750 минг кишидан ошади, улардан 198 минг киши ҳалок бўлган ва 550 мингдан ортиғи яраланган.

2024 йилда рус қўшинлари тахминан 4000 квадрат километрни эгаллаб олдилар, йил охирида уларнинг олдинга силжиши секинлашди. Украина армияси Курск вилоятининг муҳим қисмини ушлаб туришда давом этмоқда.

Яқинда АҚШ ва Россия ўртасида ўт очишни тўхтатиш шартлари бўйича музокаралар бошланди. Зеленский Украина иштирокисиз мулоқотга қарши чиқди.

Киритилди: 14:38 24.02.2025. Ўқилди: 5010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!