Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи ҳарбий инструкторлари Украинада пайдо бўладими?

Европа Иттифоқи ҳарбий инструкторлари Украинада пайдо бўладими?

Европа Иттифоқи илк бор Украинага ҳарбий инструкторлар юбориш имкониятини муҳокама қилади. Германиянинг Welt нашри хабарига кўра, бу масала ЕИ ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари томонидан келаси ҳафта, шунингдек, 27 август куни Европа Иттифоқининг сиёсий ва хавфсизлик қўмитасида кўриб чиқилади.

Бу ташаббус Украина расмийларининг 31 май куни Европа Иттифоқи бош дипломати Хосеп Боррелга қилган мурожаатидан сўнг пайдо бўлди. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар иккига бўлинган: Франция, Болтиқбўйи мамлакатлари, Дания ва Швеция бу ғояни қўллаб-қувватласа, Австрия, Венгрия, Германия, Малта ва Словения можаро кучайишидан қўрқиб, бунга қарши.

Муҳокама Европа ташқи ҳаракатлар хизматининг «Европа Иттифоқининг Украинадаги тренинг миссиясининг стратегик шарҳи» номли махфий ҳужжатига асосланади. Ҳужжатда таъкидланишича, Украина май ойидаги сафарбарлик натижасида 150 минг нафаргача ёлланувчини кутмоқда ва ўнта янги пиёдалар бригадасини яратишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 12:14 25.08.2024. Ўқилди: 1065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!