Европа Иттифоқи "Росатом"га қарши санкциялар жорий этиш масаласини ҳозирча муҳокама қилмаяпти.
Бу ҳақда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид Салливан Қозоғистоннинг Silkway телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
"Айни пайтда "Росатом" бизнинг санкцияларимиз таркибига кирмайди. Мен буни келажакда инкор эта олмайман, гарчи ҳозирча бу масала бўйича ҳеч қандай мунозаралар бўлмаса ҳам. Бу бутунлай Қозоғистон ҳукуматининг қарори, улар ким билан атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома тузиш бўйича қарорни ўзлари қабул қиладилар”, — деди у Қозоғистонда атом электр станциялари қурилиши учун ядро технологияларини потенциал етказиб берувчилар рўйхатига "Росатом"нинг киритилиши ҳақидаги саволга жавоб бериб.