Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Грузиянинг Иттифоққа аъзолик аризасини "хорижий агентлар ҳақидаги" қонун туфайли блоклайди

Европа Иттифоқи Грузиянинг  Иттифоққа аъзолик аризасини "хорижий агентлар ҳақидаги" қонун туфайли блоклайди

Европа Иттифоқи Грузиянинг Иттифоққа аъзолик аризасини "хорижий агентлар ҳақидаги" қонун туфайли блоклайди.

Бу ҳақда The Economist нашри хабар бермоқда.

14 май куни Грузия парламенти ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ташаббуси билан ишлаб чиқилган “хорижий агентлар” ҳақидаги қонун лойиҳасини учинчи ва якуний ўқишда маъқуллади. Қонунни 84 депутат ёқлаб, 30 нафари қарши овоз берди. Энди ҳужжат имзолаш учун Грузия президенти Саломе Зурабишвилига юборилади.

Қонунга кўра, молиялаштиришнинг 20% ​​дан ортиғини хориждан оладиган нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари хорижий таъсир агенти сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт.

Киритилди: 15:40 16.05.2024. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!